Жазирама ёз ҳам келди. Иссиқдан уйда ўтириб бўлмай қолдими? Кечалари кондиционер ёки вентиляторсиз ухлолмайдиган бўлиб қолдингизми? Демак, сиз “Эковер” ҳақида ҳали эшитмагансиз. Муаммонинг ўзи билан эмас, келиб чиқиш манбаси билан курашсангиз, ундан бир умрга қутуласиз. “Эковер” минерал пахталари сизни бошоғриқлардан бир умрга халос этади. Ёз келиши билан дарров “тоғга суриш”ни режа қилган бўлсангиз, демак, бу мақола айнан сиз учун.
https://telegra.ph/embed/youtube?url=https%3A%2F%2Fyoutu.be%2F-5F_38lB28M
Ёзда энг катта муаммо уйни салқин сақлаш. Уй ичидаги салқинлик (қишда иссиқлик)нинг 30 фоизи томдан, 25 фоизи девордан, 5 фоизи полдан, 15 фоизи эшик ва деразалардан чиқиб кетади, ташқаридаги ҳарорат ҳам худди шу тарзда кириб келади. Ёз кунларида қуёш уйни асосан томдан қиздиради. Борди-ю уйнинг томи тунука билан ёпилган бўлса, у бир неча баробар тезроқ қизийди.

Айтайлик, ташқарида +40 даража бўлганда, томнинг тагида бу +70... +80 даражани ҳосил қилади. Энди ҳар сонияда бу иссиқлик тепадан уриб туришини, тасаввур қилаверинг. Ўз-ўзидан хоналар ўтириб бўлмайдиган даражада исиб кетади. Деразани очай десангиз, ташқаридан гармсел уради.
Бунақа пайтда кўпчилик муаммони кондиционер сотиб олиш билан ҳал қилмоқчи бўлади. Бироқ, томдан ураётган иссиқлик билан кондиционердан чиқаётган совуқ ҳаво аралашиб, хонадаги намликни ошириб юборади ва яна деразаларни очишга тўғри келади. Кондиционер эса узлуксиз ишлайверади, электр ҳисоблагич ҳам айланаверади. Қишда эса бунинг акси, сиз ичқаридан туриб иситаверасиз, ташқаридан совуқ аралашиб, хоналар терлайди, деворларингизни моғор босади. Буёғига “занжир реакцияси” каби бир муаммо кетидан бошқаси чиқиб келаверади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам электр токи ёки табиий газ сарфи кескин ошиб кетади. Бу каби коммунал эҳтиёжлар маошингизнинг анчагина қисмини “еб қўйиши” ҳеч гап эмас.

Аслида, ҳаммаси жуда оддий
Бу вазиятда биргина минерал пахта деб аталувчи қурилиш материалининг ўзи муаммони бутунлай ҳал этишини эса кўпчилик билмайди.
Энергия тежамкор минерал пахта хона ҳароратини бир меъёрда сақлашга қилаётган харажатингизни сезиларли даражада камайтиради. Уйнинг томи, деворларини у билан қоплаб чиқилса бас, шу билан бу каби бошоғриқларни 50 йилга унутасиз.












