Ўзбекистонда сентябрда истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси 1,4 фоизга кўтарилди - Статқўм
2020 йилнинг сентябрида ўртача истеъмол нархлари ва тарифлари даражаси ой давомида 1,4 фоизга кўтарилди.
Давстатқўм хабарига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 6,3 фоизга ошди.
Йиллик даврда (2019 йилнинг сентябрига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 11,7 фоизни ташкил этди.
2019 йилнинг сентябрида товарлар ва хизматлар нархлари ой давомида ўртача 1,3 фоизга кўтарилган. 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларида товарлар ва хизматлар ўртача 9,7 фоизга қимматлашган. 2018 йилнинг сентябрига нисбатан 2019 йилнинг сентябрь ойида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 16,0 фоизга ошган.
Ўртача ойлик истеъмол нархлари индекси ўсиши ҳисоблаш натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 0,7 фоизни, 2019 йилнинг шу даврида эса 1,0 фоизни ташкил этган.
Жорий йилнинг сентябрь ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ўртача 2,2 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 1,0 фоизга ва хизматлар 0,5 фоизга қимматлашди.
Маълумот учун, 2019 йилнинг сентябрь ойида озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 1,4 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 0,9 фоизга ва хизматлар 2,0 фоизга қимматлашган.
Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари даражаси 7,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлар 6,0 фоизга, хизматлар 4,5 фоизга ошди.
Мавзуга оид
08:10 / 02.11.2024
Октябр ойида инфляция 1 фоиздан паст бўлди
19:37 / 31.10.2024
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024