Миллий статистика қўмитаси сўнгги ўн йилда Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори қандай ўзгаргани ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2025 йилда ўртача пенсия 1,6 млн сўм бўлган, бу – 2016 йилга нисбатан номинал 3,3 баробарга юқори.

Kun.uz Марказий банк сайтидаги инфляция калкуляторидан фойдаланиб, ўртача пенсиянинг реал ўсишини ҳисоблади. Унга кўра, 2016 йил декабр ҳолатидаги (йилнинг ўртаси олинди) 494 минг сўм (ўша йилдаги ўртача пенсия) истеъмол савати қиймати бўйича 2025 йил декабрда 1 млн 360 минг сўмни ташкил этади. Бу миқдор – 2025 йилги ўртача ойлик пенсия миқдори (1 млн 649 минг сўм)дан 21 фоизга юқори.

Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия:

  • 2016 йил — 494,2 минг сўм
  • 2017 йил — 556,8 минг сўм
  • 2018 йил — 640,5 минг сўм
  • 2019 йил — 733,2 минг сўм
  • 2020 йил — 848,5 минг сўм
  • 2021 йил — 963,6 минг сўм
  • 2022 йил — 1 080,8 минг сўм
  • 2023 йил — 1 234,5 минг сўм
  • 2024 йил — 1 495,6 минг сўм
  • 2025 йил — 1 649,2 минг сўм