Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, давлат боғчаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари оширилди.

Янги миқдорлар бу сафар қатъий суммада белгиланмасдан, базавий ҳисоблаш миқдорига боғланди. Kun.uz ҳисоб-китобларига кўра, тўловлар миқдори 6,8 фоизга кўтарилган.

Ҳукумат қарори 2026 йил 25 августдан кучга кирди.

Сўнгги марта боғча тўловлари 2024 йил 1 июн ва 2025 йил 1 январдан бошлаб оширилган эди.

Kun.uz эски ва янги нархларни қуйида бир жадвалда тақдим этади. Янги нархларни ҳисоблашда 1 сентябрдан кучга кирадиган базавий ҳисоблаш миқдори (440 минг сўм)дан келиб чиқилди.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар ойлик тўлови миқдорларидаги ўзгариш

Боланинг боғчада
кунлик бўлиш вақти

Оиладаги бир болага

Оиладаги ҳар бир болага,
агар ташкилотга биттадан
ортиқ бола қатнаса

Тошкент шаҳри

4-5 соат51 000 → 54 47234 000 → 36 300
9 соат272 000 → 290 488194 000 → 207 196