Боку Қорабоғ бўйича музокаралар ўтказиш учун шартини маълум қилди
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ низосини бартараф қилиш бўйича музокараларни бир томонлама тартибда ўтказиб бўлмаслигини айтди.
"Музокаралар тўхтаб қолган. Чунки унинг (Арманистон бош вазирининг) "Қорабоғ – бу Арманистон" деган сўзларидан кейин мен музокаралара имконсизлигини айтдим. Биз тинч йўл топишни истаймиз, шунинг учун узоқ йиллар кутдик ва агар мана шу чалғитувчи ёндашув бўлмаганидан музокаралар давом этиши мумкин эди", - деди Алиев Қатарнинг "Ал-Жазира" телеканалига берган интервьюсида.
Алиевнинг фикрича, Арманистон бош вазири билан учрашувлар маъносиз бўлган ва шунчаки расмий тусга эга холос.
"У менга ҳудуд қайтарилмаслигини айтди. Агар улар буни хоҳлашмаса, Минск гуруҳи томонидан узоқ йиллар давомида ишлаб чиқилган тамойилларга қарши чиқса ва музокараларни йўқ қилса, нима ҳақида гаплашиш мумкин? Музокаралар бир томонлама тартибда ўтказилмайди", - деди у.
Арман ва озар ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувлар — этник низонинг навбатдаги эпизоди бўлиб, бу зиддият марказида Тоғли Қорабоғ мақоми бўйича ҳудудий баҳс туради.
Советлар даврида бу ҳудуд автоном област сифатида Озарбойжон ССР таркибида бўлган, аммо ҳудуд аҳолиси орасида арманлар кўпчиликни ташкил этган.
Маҳаллий арманларнинг Арманистон билан бирлашув учун ҳаракатлари СССР ҳукумати томонидан бостирилиши охир-оқибат можарога олиб келган, СССР парчалангач эса кенг миқёсли уруш бошланган, ҳарбий ҳаракатлар давомида этник тозалашлар ўтказилган, ҳарбий жиноятлар содир этилган.
Уруш 1994 йилда ЕХҲТнинг Минск гуруҳи (Россия, Франция ва АҚШ) воситачилигида сулҳ тузилиши билан якунланган.
Сулҳ битимидан кейин Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофидаги еттита туман арман ҳарбийлари назоратида қолган. Бу ҳудудда тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси ташкил этилган. Боку эса бу ҳудудни арманлар томонидан босиб олинган ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024