Сирдарёда сув тошқинидан зарар кўрган йўл ва кўприкларни тиклаш ишлари давом этмоқда
Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Kun.uz’га «Сардоба» сув омборидаги техноген вазият оқибатларини бартараф этиш чораларининг тезкор назорати хусусида маълумот тақдим этди.
«Сардоба» сув омборида рўй берган техноген офат оқибатида зарарланган йўл ва кўприкларни тиклаш ва таъмирлашга жами 390 млрд 700 млн сўм маблағ ажратилиб, 2020 йилда амалга ошириладиган ишларга 227 млрд 700 млн сўм ва 2021 йил учун эса 81 млрд сўм сарфланиши белгиланган.
Мазкур объектлардаги қурилиш-таъмирлаш ишлари учун жами 158 млрд 100 млн сўм маблағ молиялаштирилди.
- халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг Тошкент-Самарқанд йўналиши бўйича 21 км (йўл чети ва атрофларини таъмирлаш) ва 17,7 км қисмига 24 минг 520 тонна асфальтобетон ётқизилиб, 76 млрд 500 млн сўм маблағ молиялаштирилган.
- давлат аҳамиятидаги 4Р-31, 4Р-18а, 4Р-33 ва 4Р-199 автомобиль йўлларининг 5,3 км қисмида таъмирлаш ва тиклаш ишлари бажарилиб, 4 минг 114 тонна асфальтобетон ётқизилган ва 17 млрд 400 млн сўм маблағ молиялаштирилган.
- маҳаллий аҳамиятдаги 4К-665 автомобиль йўлининг 3 км қисмида тиклаш ва таъмирлаш ишлари бажарилиб, 718 тонна асфальтобетон ётқизиш ишларига 1 млрд 900 млн сўм маблағ молиялаштирилди.
- ички хўжалик йўлларидан 100,4 километрдан 94 км қисмида (40,2 км асфальтобетон, 20,1 км цементбетон ва 33,7 км қум-шағал аралашмаси ётқизиш) қурилиш ишлари якунланиб, 42 млрд сўм маблағ молиялаштирилди.
Шунингдек, 14та кўприкнинг 10тасида 20,3 млрд сўм маблағлар ҳисобидан халқаро аҳамиятдаги М-39 ва А-373 йўлларидаги 6та кўприкда 95 фоиз, давлат аҳамиятидаги 4Р-199 ва 4Р-31 автомобиль йўлларидаги 7та кўприкда 85 фоиз, маҳаллий аҳамиятдаги 4К-665 йўлдаги битта кўприкнинг 55 фоиз қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилган.
Қишлоқ хўжалиги ерларига етказилган талафотни бартараф этиш йўналишида ҳам ишлар давом этмоқда.
Тошқин оқибатида 3та тумандаги 19 минг 356 гектар ер майдонлари турли даражада зарар кўрган (Сардоба - 5 минг 359 га, Мирзаобод – 5 минг 274 га, Оқолтин 8 минг 723 га). Жумладан, 7 623 гектар чигит экилган майдон (3 минг 621 га қайта экилди).
Кўрилган зарарни қоплаш мақсадида вилоятнинг бошқа ҳудудларида жами 8 минг 424 гектар майдонда чигит, 447 гектар майдонга полиз ва дуккакли экинлар экилган.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022