Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жапаров Қирғизистон президенти сайловида иштирок этиш учун шартини айтди
Ҳозирда қонунга кўра президент вазифасини бажарувчи шахс президентликка номзодини қўя олмайди.
Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи Садир Жапаров агарда қонунчиликка ўзгартириш киритиладиган бўлса, президент сайловида иштирок этишга тайёрлигини айтди.
Ҳозирда қонунга кўра президент вазифасини бажарувчи шахс президентликка номзодини қўя олмайди.
«Ҳозирда парламентда парламент ва президент сайловлари тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиришлар тайёрланмоқда. Агарда қонунчиликдаги ўзгаришлар натижасида сайловда иштирок этишимга рухсат берилса, қатнашаман», - деди у «Россия 24» телеканалига берган интервьюсида.
Жапаровнинг сўзларига кўра, «бу ҳақда гапиришга ҳали эрта, ҳозирча бу борада қарор қабул қилинмади».
14 октябрь куни Қирғизистон парламенти Садир Жапаровни бош вазирликка тайинлади.
Сооронбай Жээнбеков 15 октябрь куни Қирғизистон президентлигидан истеъфога чиқди.
Президентнинг истеъфосидан кейин, Конституцияга кўра, давлат раҳбарининг барча мажбуриятлари парламент спикери Канат Исаевга ўтиши керак эди. У бу ваколатдан воз кечгач, президентлик ваколатлари Садир Жапаровга ўтди.
Мавзуга оид
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026