Лойиҳа доирасида йилига 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 150 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади. Қўшма корхона фаолияти доирасида 20 ишчи ўрин яратилади. Тайёр маҳсулотларнинг 50 фоизи Европа ва Марказий Осиё мамлакатларига экспорт қилинади.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида туман хокимлиги захирасида бўлган 1066 м2 бўлган бўш бино 5 йил муддатга ижарага берилди. Хабарда айтилишича, лойиҳанинг иккинчи босқичида женгшенг доривор ўсимлиги Янгийўл тумани далаларида етиштирилади.

Қўшма корхона томонидан, шунингдек, туманда яна бир лойиҳага қўл уриш режалаштирилмоқда. Қиймати 2 млн АҚШ доллари бўлган режага мувофиқ, корхона косметик маҳсулотлар ва тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш йўлга қўяди. Бу лойиҳа доирасида 30 нафар маҳаллий аҳоли вакили иш билан таъминланади, йилига 100 тонна косметик маҳсулотлар ҳамда 5 млн.та тиббий ниқоб ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилади.

Умуман, бир неча босқичда амалга ошириладиган ва умумий қиймати 26 млн долларлик лойиҳа тўлиқ амалга оширилгач, 500 киши доимий иш билан таъминланиши кутилмоқда.