Ўзбекистон | 13:05 / 05.11.2020
7400
2 дақиқада ўқилади

Жаҳон банки вакиллари билан ҳамкорликда камбағаллик масалаларига бағишланган тадбир ўтказилади – Обид Ҳакимов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимовнинг Kun.uz’га берган интервьюси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда сўз олган Обид Ҳакимов камбағаллик мавзуси яқин-яқингача тақиқланган мавзу бўлгани ҳақида гапирди.

“Мустақил бўлганимиздан бери бу тақиқ мавзу бўлган. Биринчи марта 2020 йилда президентимиз томонидан мана шу мавзу очилди. Бу ҳақиқатан ҳам Ўзбекистондаги энг оғриқли мавзу экани ва уни ҳал қилишимиз муҳимлиги давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга бўлган мурожаатномада айтиб ўтилди ҳамда бу нарса ҳақида гап бошланди.

Бу борада олдин тадқиқотлар, изланишлар бўлмаган. Шунинг учун ҳам илмий-тадқиқот институтлари, бошқа институтлар бу нарса ҳақида ҳали ҳам ўз муносабатларини билдиргани йўқ.

Жаҳон банки вакиллари томонидан келажакда сизлар, бошқа вазирликлар билан биргаликда тадбир ўтказиб, аҳолининг мана шу масала юзасидан хабардорлигини ошириш, илмий асосланган маълумотлар билан таъминлаш бўйича ўз ҳиссамизни қўшсак, деган таклифлар ҳам бўлди. Қисқа муддатда бу тадбирни ташкил қиламиз”, - дея Обид Ҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Гулзода Иброҳимова
Тайёрлаган Гулзода Иброҳимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид