Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун сунъий қопламали стадион қурилиб, фойдаланишга топширилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори ҳамда президентимиз раҳбарлигида 2019 йил 19 мартда “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида” ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, айниқса, чекка ҳудуддаги ўқувчи-ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуллантириш самарадорлигини ошириш борасида Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан кўплаб ижобий ишлар амалга ошириб келинмоқда.



Жумладан, Марказий кенгашнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан Хатирчи туманидаги 18-умумтаълим мактабига сунъий қопламали футбол майдони қурилиб, жорий йилнинг 7 ноябрь куни фойдаланишга топширилди.
Ушбу стадионнинг очилиш маросимида Хатирчи тумани ҳокими ўринбосари О.Нишонов, Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Т.Тойиров, спорт фахрийлари ҳамда таниқли спортчилар иштирок этди.



Шундан сўнг спортнинг футбол тури бўйича ўқувчилар ва педагог ходимлар ўртасида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақанинг ғолиб ва совриндорлари Марказий кенгаш томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти матбуот хизмати
Мавзуга оид
20:34 / 15.01.2026
Хатирчида 6 ойлик чақалоқ отаси оғзига пайпоқ тиқиши оқибатида вафот этди
16:05 / 03.09.2025
“Бошимга қоп кийдириб, ҳарбий бўлинмага олиб боришди” – Россия армиясига ёлланган навоийлик йигит ҳикояси
15:19 / 02.05.2025
“Олтин конини портлатмоқчи эдим” – Хатирчида фуқаро уйида портловчи қурилма сақлаб келгани аниқланди
18:37 / 26.12.2024