Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нур-Султон қорга бурканди, бир кунда 100 дан ошиқ ЙТҲ содир бўлди
Фото: Tengrinews.kz
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида кучли қор ёғиб, йўллар музлагани сабаб йўл-транспорт ҳодисалари сони кескин кўпайди. Бу ҳақда шаҳар полиция департаменти матбуот хизматига асосланиб Tengrinews.kz ёзмоқда.
Йўл патрул полицияси автомашина эгаларига йўлларда эҳтиёткорлик билан юришни сўраб, мурожаат қилган.
«Кучли ёғингарчилик ва совуқ ортидан йўлларнинг музлаши сабаб коммунал хизмат идоралари шаҳар кўчаларини тозалаш учун максимал миқдордаги ихтисослаштирилган турли техника ва ускуналардан фойдаланмоқда. Пойтахт аҳолисидан йўлларда эътиборли бўлиб, шаҳар кўчаларини тозалаётган техникаларини кузатиб бораётган йўл патрул полициясининг талабларига риоя қилишларини сўраймиз. Транспорт воситаларини йўл четига қўйиб кетманг, махсус техникалар ишига имкон борича халақит берманг ва улар фойдаланадиган қаторни банд қилманг.


Ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик билан ҳаракатланиш, тезликни оширмаслик, оралиқ масофани сақлаш ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраймиз. Тўсатдан амалга ошириладиган қувиб ўтиш ва кескин тўхташдан сақланинг.
Кўриш даражаси паст бўлган шароитда пиёдалар яқинлашаётган транспорт воситаларини сезмаслиги мумкин. Шу сабаб ҳайдовчилар пиёдалар йўлакчаси жойлашган ҳудудларда тезликни камайтириши керак», – дейилади шаҳар йўл патрул полицияси мурожаатида.



Йўл патрул полициси бошқармасининг маълумотига кўра, кун давомида Нур-Султонда 100 дан ошиқ йўл транспорт ҳодисаси қайд этилган. Маълум қилинишича, уларда ҳеч ким жиддий жароҳат олмаган.
Мавзуга оид
22:38 / 31.01.2026
Қашқадарёда қалин қор сабабли 600 киши ташқи дунёдан узилди
11:35 / 29.01.2026
Қамчиқ довонида бир нечта автомобил хандаққа тушиб кетди
09:31 / 27.01.2026
Тоғларда қор кўп: яна қорбўронлари кузатиладими?
09:18 / 23.01.2026