ЎзА’нинг ёзишича, тўсатдан юзага қалқиб чиққан бу муаммо кўпчиликни бефарқ қолдирмади. 

«Жумладан, ҳукуматимиз ҳам муаммони тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўришни бошлади.

Натижада эса «Хоразм шакар» МЧЖ 8 ноябрь куни Бразилиядан харид қилинган сифатли хом-ашёдан тайёр шакар ишлаб чиқаришни тўлиқ қувват билан бошлаб юборди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, йил охирига қадар «Хоразм шакар» МЧЖ 1200 нафар ходимни ишдан бўшатмоқчи экани айтилганди.