Ўзбекистон | 11:47 / 20.11.2020
19563
2 дақиқада ўқилади

«Халққа электр ва газ йўқ» – Сенат ялпи мажлисида фойдаланувчилар қандай изоҳлар ёзмоқда

Фото: KUN.UZ

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтмоқда. Мажлис Youtube порталида ҳам онлайн тарзда бериб борилмоқда.

Сенаторлар томонидан ялпи мажлис кун тартибидаги масалалар кўрилаётган вақтида минглаб фойдаланувчилар халқимизни қийнаб келаётган газ ва электр энергияси муаммосига эътибор қилишни талаб қилиб изоҳ ёзмоқда.

Масалан, фойдаланувчилардан бири сенаторларга «Блогерлар ва халқнинг танқидларига ҳам эътибор берасизларми?» – дея савол берди.

Яна бир фойдаланувчи эса, давлат камбағалликни қисқартира олмаётгани, балки ошиб кетганини ёзган.

Шунингдек, юзлаб юртдошларимиз «Электр йўқ, газ йўқ» – дея юзлаб изоҳ ёзишган ва амалдорларни шунга эътибор қилишга чақирмоқда. Яна бир фойдаланувчи шундай ёзади: ​Ҳурматли сенаторлар электр масаласини ҳам кўриб чиқинглар. Ургут туманида жуда кўп электр ўчмоқда, наҳот учинчи ренессанс даврида аҳолига электр берилмаса?

Бундан ташқари, сенат ялпи мажлисида ҳукумат вакилларига берилаётган саволлар олдиндан келишиб олингани ҳам тахмин қилинмоқда.

​Халқ томонидан сўралаётган муҳим масалалар:

- Совуқда қақшатиб, газ ва свет йўқ;

- Газ бизнинг қишлоқда орзу;

- Уни-буни қўйинглар, газ-свет йўқ. Халққа фойдангиз шуми?

- Ваъдаларга ишониб газ келишини 25 йил кутдик;

- Андижон вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Абдураҳмоновнинг кетма-кет 3 та ҳақоратга тўла аудиоси чиқди. Сенат нимадир чора кўрадими?

Бундан ташқари, яна юзлаб фойдаланувчилар Ўзбекистонда «UzAuto Motors» монополиясини тугатишга чақириб изоҳ ёзган.

Мавзуга оид