Йилқичилик ва от спорти федерацияси биринчи вице-президенти Феруз Абдуллаев Евроосиё от спорти ассоциацияси вице-президенти этиб сайланди
13 ноябр куни Евроосиё от спорти ассоциацияси Умумий йиғилишининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Йилқичилик ва от спорти федерациясининг биринчи вице-президенти Феруз Абдуллаев бир овоздан ассоциация вице-президенти этиб сайланди.
Шунингдек, Россия От спорти федерацияси президенти Марина Владимировна Сечина бир овоздан ассоциация президенти этиб сайланди.
Ассоциация – Евроосиё минтақаси ҳудудида от спортини ривожлантириш, аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш, Евроосиё мамлакатлари гуруҳининг ташаббуслари ва спорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида тузилган ихтиёрий жамоат бирлашмаси ҳисобланади.
Умумий йиғилиш мажлисида FEI Халқаро от спорти федерацияси президенти Ингмар де Вос ассоциация тузилгани муносабати билан ўз табригини билдирди.
Йилқичилик ва от спорти федерацияси
Матбуот хизмати