Халқаро Олимпия қўмитаси бундай қарорни 7 декабрдаги йиғилишида қабул қилди.

Йиғилишда 2024 йилги Олимпиадада иштирок этувчи спортчилар квотасини 10,5 минггача қисқартиришга қарор қилинди.

Квоталар энг кўп оғир атлетикада қисқартирилган. ХОҚнинг бу қарори унинг Халқаро оғир атлетика федерацияси борасидаги жиддий хавотири  ва ушбу спорт туридаги допинглар билан боғланган.

“Оғир атлетиканинг 2024 йилги Олимпиадада бўлиши масаласи ХОҚ томонидан мунтазам қайта кўриб чиқилмоқда”, дейилган хабарда.

Шунингдек, ХОҚда Халқаро ҳаваскорлик бокси ассоциацияси тан олиниши тўхтатилгани сабабли боксчилар квотаси ҳам жиддий қисқартирилган.