Ўзбекистон Гидрометеорология маркази Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити кузатилишини маълум қилди.

Унга кўра, 12–13 ноябрда А-373 Тошкент–Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довони қисмида қор, вақти-вақти билан кучли қор ёғиши кутилмоқда.

Шунингдек, довонда туман тушиб, кўриш даражаси 50-100 метргача пасайиши, шамол тезлиги секундига 18–22 метргача кучайиши, йўлда қор уюмлари, музламалар ҳосил бўлиши мумкинлиги таъкидланган.