“Бой тарихимиз дурдонаси бўлган 7 мингдан зиёд маданий мерос объектини асраб-авайлаб, келажак авлодлар учун безавол етказишимиз зарур. Афсуски, кейинги пайтларда бебаҳо маданий меросимиз бўлган айрим обидаларимизга зарар етказиш ҳолатлари учраётгани бу борада эътибор сусайганидан далолат беради.
Бу иш нафақат Маданият вазирлиги, балки маҳаллий ҳокимликлар, маҳалла, оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликнинг ҳам диққат марказида бўлиши керак.
Ҳукумат бир ой муддатда маданий мерос объектларининг ҳисобини юритиш, сақлаш ва ҳимоясини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилиши лозим”, – деди президент.
















