Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониядаги кимошди савдосида тунец балиғи 202 минг долларга сотилди
2020 йилда ўтказилган кимошди савдосида оғирлиги 276 кило бўлган мовий тунец 193,2 млн иенга (1,8 млн доллар) сотилганди.
Токиода бўлиб ўтган балиқ маҳсулотлари кимошди савдосида мовий тунец балиғи 20,84 млн иенга (202,5 минг долларга яқин) сотилди.
NHK телерадиокомпаниясининг хабар беришича, балиқнинг вазни 208 килони ташкил этган.
2020 йилда ўтказилган кимошди савдосида оғирлиги 276 кило бўлган мовий тунец 193,2 млн иенга (1,8 млн доллар), 2019 йилда эса 278 килолик балиқ 333,6 млн иенга (3,2 млн доллар) сотилганди.
Нарх тушиб кетишига коронавирус пандемияси сабаб бўлгани айтилмоқда.
Кимошди савдоси 2018 йилда очилган Тоесу балиқ бозорида ўтказиб келинади.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
20:00 / 14.03.2026
Сирдарёда балиқ овлаганлар табиатга қарийб 520 миллион сўмлик зарар етказди
23:25 / 27.12.2025