Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Қамчиқ довонида Mercedes-Benz русумли юк автомобилида ёнғин содир бўлди.
ЙҲХББ маълумотига кўра, 16 январ куни соат 15:50ларда Наманган вилояти Поп тумани ҳудудидан ўтган А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 252-километрида, ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги Mercedes-Benz русумли юк автомобилининг двигател қисмида қисқа туташув оқибатида ёнғин юзага келган.
Ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Поп тумани ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ёнғин сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Мавзуга оид
08:46 / 18.05.2026
Қамчиқда тоғда адашган 7 нафар фуқаро қутқариб қолинди
18:30 / 28.04.2026
Қамчиқ довонида сотувчини милтиқ билан жароҳатлаган эркак 4 йилдан кўпроққа қамалди
21:09 / 11.04.2026
«Қамчиқ» довонида юк машинаси ёниб кетди
09:23 / 24.03.2026