Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада:
- “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига шахсий маълумотларни расм, аудио ва видеоёзув кўринишида олиниши, тарқатилиши (ОАВнинг ҳар қандай турида, оммага маълум бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай шаклда), шахснинг огоҳлантиришсиз амалга оширилиши тақиқлаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
- Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотларни расм, аудио, видеоёзув кўринишида эгалланиши, тарқатилиши ва сақланиши билан боғлиқ талабларни бузганлик учун жавобгарлик масаласини белгилаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2021 йил 1 ноябрь, ижро учун масъуллар - Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат хавфсизлик хизмати, Адлия вазирлиги.















