Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтириб ўтилган барча вазифаларга тўхталиб, банк фаолиятида улар ижросини таъминлаш борасида иш режалари тасдиқланганлиги ва унга мувофиқ тегишли ишлар олиб борилиши қайд этилди.

Шу билан бирга, йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида жорий йил 11-16 январь кунлари «Маҳаллабай» ишлаш тизимини ташкил этиш юзасидан ўтказилган ўқув-амалий семинар натижалари, унда олинган билим ва тажрибаларни банкнинг барча филиаллари ходимларига етказиш, ҳудудларда шу каби ўрганишларни ўтказишда берилган тавсияларга тўлиқ амал қилиш вазифалари берилди.

2020 йил якунлари билан банк активлари 79,8 трлн сўмни ташкил этиб, кредит портфели 65,6 трлн сўмни, жами депозитлар 17,2 трлн сўмни шундан, юридик мижозлар депозитлари 12,7 трлн сўмни ташкил қилди.

2020 йил давомида банк томонидан жами 885 та лойиҳалар, шундан, ҳудудларни ривожлантириш дастурларига асосан 514 та лойиҳа молиялаштирилди. Жумладан:

  • Тошкент шаҳрида «Технопарк» МЧЖда маиший уй-рўзғор техникалари (музлаткичлар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари, сув насослари ва газ ҳисоблагичлар) ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
  • Навоий вилояти Ғозғон шаҳрида 37 гектар ер майдонида табиий тошларни қазиш ва қайта ишлашга ихтисослашган «Мармаробод» йирик кластер лойиҳаси ишга туширилди.
  • Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида йиллик қуввати 6800 тн бўлган «Shomanay Eco Teks» МЧЖ ҳамда Жиззах вилояти Зомин туманида йиллик қуввати 5000 тн бўлган «Ostex Jizzakh» МЧЖ ҚК