Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши лозим бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.

Маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари, аккредитация олишга талабгор юридик шахслар, мувофиқликни баҳолашда ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассислар, шунингдек инспекция назорати ўтказилишида мувофиқликни баҳолаш органлари мувофиқликни баҳолаш объектлари ҳисобланади.

Қуйидагилар мувофиқликни баҳолашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • инсон ҳаёти ва саломатлиги, юридик ва жисмоний шахслар ҳамда давлат мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш;
  • атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини, шунингдек табиий ресурслардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
  • маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимлар НҲҲ, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш;
  • аккредитация соҳасида белгиланган ишларни бажаришда мувофиқликни баҳолаш органларининг ваколатларини тасдиқлаш.

 Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • Мажбурий экологик сертификатланиши лозим бўлган маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати;
  • Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги маҳсулотлар рўйхати;
  • Санитария-эпидемиологик хулосага мос келадиган маҳсулотлар рўйхати;
  • Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхати.

«Ўзстандарт» агентлигига техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари билан биргаликда мувофиқликни баҳолаш лозим бўлган маҳсулотлар номенклатурасини доимий равишда такомиллаштириш чораларини кўриш топширилди.