Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Марказий сайлов комиссиясининг янги аъзоларини тасдиқлади
Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлисида Марказий сайлов комиссияси аъзолари тасдиқланди. Зайниддин Низомхўжаев МСКнинг янги раиси, Баҳром Қўчқоров унинг ўринбосари бўлиши кутилмоқда.
Олий Мажлис Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
- Сенат аъзолари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ректори Орифжон Шодиевич Бозоров;
- «Навоийазот» акциядорлик жамияти ижтимоий ва маиший масалалар бўйича бўлим бошлиғи Шуҳрат Низомович Жўраев;
- Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Сурхондарё вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Муяссар Жумаевна Қодирова;
- Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари Баҳром Тўлқинович Кўчқоров;
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Зайниддин Маҳаматович Низомхўжаев;
- Жиззах политехника институти ректори Алишер Қодирқулович Усмонқулов;
- «Ўзэлектроаппарат» АЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси Александр Қосимович Фармонов;
- Хоразм вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Эргаш Омонбаевич Юсуповни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари этиб сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди.
Шунингдек, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари М.Э. Абдусаломов, О.Бобожонов, М.А.Жўраева, Ж.Х.Норов, Э.Ражабов, Ж.Содиков ва Э.Хўжақуловнинг ваколатлари тугатилди.
ОАВ маълумотига кўра, эндиликда Марказий сайлов комиссиясига Зайниддин Низомхўжаев раис бўлади, Баҳром Қўчқоров унга ўринбосарлик қилади.
3 феврал куни Қонунчилик палатаси МСКнинг 8 нафар янги аъзолари номзодини кўриб чиққани ва маъқуллагани ҳақида хабар берилганди.
Бугун Сенат ялпи мажлиси давомида Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов Конституциявий суд судьяси этиб сайланди.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026