Жамият | 16:48 / 11.02.2021
5510
3 дақиқада ўқилади

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар Зарбдор тумани ҳокимлиги эътиборида 

Меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва саховатпешалик халқимизга хос умрбоқий қадриятларимиздан биридир. Айниқса, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, давлат таъминотида бўлган жажжи қалб соҳибларини қувонтириш энг эзгу амаллардандир.

Президентимиз томонидан 2021 йилнинг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб номланиши ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши ҳамда жамиятда муносиб ўрин топиши йўлида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга кўтариш имконини берса ажаб эмас.

Жиззах вилояти Зарбдор туман ҳокими ташаббуси билан туман ҳудудида истиқомат қилаётган, ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, давлат таъминотидаги алоҳида эътиборга муҳтож 3-15 ёшли болаларнинг руҳиятини кўтариш, уларга севинч улашиш, далда бериш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида туман ҳокими ташаббуси билан Жиззах шаҳрига ўзига хос саёҳат уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги ПҚ–4185-сонли “Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида Зарбдор туман ҳокимлигида етим болаларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган тадбир ўтказилди. Тадбирда тегишли туман ташкилотларининг раҳбарлари, маҳалла раислари иштирок этдилар.

Зарбдор туман ҳокими Зафар Рўзиев томонидан тумандаги 12 нафар чин етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларга турли китоблар ва 7 турдаги қиш-баҳор мавсуми учун кийим-бош, пойабзаллар совға қилинди. 

Тадбир давомида туман ҳокими етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш энг биринчи галдаги вазифа эканлиги, уларнинг хавфсиз яшаши, сифатли таълим-тарбия олиши учун ҳамма бирдек масъул эканлигини, уларнинг ҳолидан мунтазам равишда хабар олиб туриш, уларга кўмаклашиш учун туман ташкилоти раҳбарлари бириктирилишини таъкидлаб ўтди. Бундай хайрли ишларни келгусида ҳам давом эттириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди. Бу хусусда маҳалла раислари ва оқсоқолларига тегишли вазифалар берилди.

Реклама ҳуқуқи асосида 

Мавзуга оид