Ҳамма бизнес марказлар ҳам бирдек яхши эмас. Офис кўчмас мулки соҳасида чалкашмаслик учун бизнес марказларини тури бўйича таснифлаш тизими ишлаб чиқилган. У кўплаб омилларни инобатга олади: қурилиш даври, жойлашуви ва транспорт қатнови, инфратузилмаси ва жиҳозланиши, тарҳлари, пардоз ишлари ва бошқаларни. Ушбу хусусиятларга қараб офис кўчмас мулки тоифаларга бўлинган: «A», «B», «C» ва «D».
Энг нуфузли, техник жиҳатдан таъминланган, қулай режалаштирилган тижорий кўчмас мулклар «A» тоифасига кирса, 12 қаватли Orient Business Center ҳам шу тоифага мансуб ҳисобланади. Лойиҳа Туркиянинг DOME+PARTNERS архитектура компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Унда турли йўналишдаги мутахассислар: ландшафт дизайнерлари, интерьер дизайнерлари ва архитекторлари, фасад бўйича консультантлар, бинонинг энергия ҳамда экологик самарадорлиги мутахассислари, механиклар, электриклар фаолият юритади. Шу боис қурилишнинг барча нозик жиҳатлари лойиҳа ишлаб чиқилаётган пайтдаёқ пухта ўйлаб қўйилади.

Жойлашуви ва транспорт қатнови
Orient бизнес маркази пойтахтнинг қоқ марказида, Тошкентнинг энг қадимий бозорларидан бўлмиш Олой бозорининг ёнгинасида жойлашган. Бинодан юз метрдан яқинроқ масофада – метро ва ерусти транспорти бекати мавжуд. Бошқа тарафдан – гавжум автострада, бизнес марказга кириш учун қулай йўлак. Автомобиль эгалари учун 170 ўринли икки қаватли ерости автотураргоҳи кўзда тутилган, меҳмонлар эса қўриқланадиган ерусти автотураргоҳидан фойдаланишлари мумкин.
Бу ерда барчаси бизнесга қаратилган. Биринчи қаватда – кенг холл ва қабулхона ҳудуди, шунингдек, тайёр ижара бизнеси учун мўлжалланган тижорий майдонлар: қаҳвахона ва ошхоналар, дорихоналар, банк филиаллари, кимёвий тозалаш хизмати, минимаркет ва бошқалар. Марказнинг 2–11 қаватларида шинам офислар, конференция заллари, музокаралар хоналари, тушлик хонаси мавжуд.

Ташқари ва ичкари
Марказ биноси монолит-каркасли, темирбетон қопламали ва унда қаттиқлик дифрагмаси ўрнатилган. Шифтлар баландлиги 4,2 метрдан бошлаб (2–10 қаватлар) 4,7 метргача (1 ва 11 қаватлар). Фасад учун шаклларнинг аниқ геометрияси ва ўзгача тўқ кўк ранглари гаммасини мужассам этган жиддий европача услуб танланган. Ташқи кўриниш жиҳатдан бу муносиб лўндалик, замонавий ёндашув ва басавлатлик ҳиссини беради. Деразалар ва пардоз ишлари юқори сифатли материаллар ишлатган ҳолда замонавий технологиялар асосида бажарилган.










