Ўзбекистон | 17:29 / 12.02.2021
4987
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида бир сутка давомида 1,2 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди

Самарқанд вилоятида 11 феврал куни бир сутка давомида 1 224 та йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати Kun.uz’га маълум қилди.

Таъкидланишича, қайд этилган қоидабузарликларнинг асосий қисмини светофорнинг ишораларига бўйсунмаслик, хавфсизлик камарини тақмаслик, йўл белгиларига амал қилмаслик ва қоидаларни қўпол тарзда бузиш ташкил этган.

Аниқланган умумий қоидабузарликларнинг:

  • 534 таси қоидаларни қўпол тарзда бузиш;
  • 21 таси спиртли ичимлик истеъмол қилиб машина бошқариш;
  • 170 таси светофорнинг ишораларига бўйсунмаслик;
  • 64 таси одам ташиш қоидаларини бузиш;
  • 29 таси транспорт воситасини бошқариш вақтида қўл телефонидан фойдаланиш;
  • 4 таси қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш;
  • 14 таси юк ташиш қоидаларини бузиш;
  • 139 таси хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланиш;
  • 41 таси пиёдалар томонидан;
  • 315 таси йўл белгиларига амал қилмаслик кабиларни ташкил этган.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Хуршид Сафаровнинг маълум қилишича, авваллари аниқланган қоидабузарликларни қайд этиш бироз вақтни олган. ЙҲХБ ходимлари планшетлар билан тўлиқ таъминланганидан сўнг, аниқланган қоидабузарликларни қайд этиш вақти анча қисқарган. Бу ходимларнинг йўл ҳаракати иштирокчиларини кузатиш вақтини узайтирган ва иш унумдорлигини оширган.

Мавзуга оид