09:00 / 14.02.2021
13540
Реклама

AVALON компаниясининг илк расмий шоуруми очилди

Европанинг маиший техника ишлаб чиқарувчи AVALON компанияси янги расмий шоурумининг очилгани ҳақида хабар беришдан мамнун. Ушбу шоурумда турли хил кир ювиш ва идиш ювиш машиналари, чангюткичлар, музлаткичлар, кондиционерлар ва бошқалар мавжуд. Шунингдек, ўрнатиладиган техника моделлари: печлар, плиталар ва микротўлқинли печлар ҳам мавжуд.

Шоурумнинг гео-жойлашуви харидорлар учун қулай тарзда танланган. У шаҳар марказида, янги турар жой мажмуасининг биринчи қаватида жойлашгани туфайли белгиланган жойга ҳар қандай транспорт воситасида бориш имкони мавжуд. Шоурум ёнида жойлашган катта, замонавий баннер адашиб қолиш ёки ўтиб кетишга йўл қўймайди. AVALON расмий шоурумидаги табиий ёруғлик ва унинг алоҳида деталлари диққатга сазовордир. Hi-Tech услуби, ёғоч модулларни деворларнинг очиқ ранги билан комбинацияси ва абстракционизм санъат услубидаги расмлар маҳсулотларнинг турли интерьерларда қанчалик эстетик кўринишини намойиш этади.

Шоурумда сизни яхши кайфият, илиқ табассум ва дўстона оҳанг билан мутахассислар кутиб оладилар. Ушбу мутахассисларнинг малакали ёндашуви ва тажрибаси ҳар бир ташриф буюрувчининг талаб ва истакларини ҳисобга олган ҳолда энг яхши танловни амалга оширишга ёрдам беради. Улар ҳар доим қизиқтирган саволлар бўйича маслаҳат бериб, алоҳида маҳсулотларнинг хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот беришга тайёрлар.

AVALON компанияси маҳсулотлари одатий технология стереотипларига қарши чиқиб, функционаллик ва қулайликни таклиф қилади. Ҳашаматли кўриниш ва нафислик уйингиз интерьерига завқ бағишлайди. Қисқа вақт ичида AVALON ўзининг ноёб дизайни ва юқори сифати туфайли харидорларнинг меҳрини қозонишга муваффақ бўлди. Ва бу йил янада кўпроқ истеъмолчилар бренд билан танишишлари учун AVALON шоурумларини яна бир нечтага кўпайтириш режалаштирилмоқда.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, сотиб олинган барча маҳсулотлар учун 3 йил тўлиқ бепул кафолат ва кўплаб маҳсулотларнинг моторлари учун 10 йилгача кафолат берилади. Шунингдек, Avalon бренди мижозлари учун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида хизмат кўрсатиш сервис марказлари ҳам мавжуд.

Батафсил маълумот учун телефонлар:

+998 55 503 66 66

+998 95 513 70 70

AVALON шоурум манзили: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ц-5 мавзеси, Шароф Рашидов кўчаси, 16-A уй.

Реклама ҳуқуқи асосида    

Мавзуга оид
Top