Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Renault бир йилда қарийб 10 млрд доллар зарар кўрди
Молиявий натижалар эълон қилиниши билан Renault акциялари нархи 8,5 фоизга арзонлади.
2020 йил натижаларига кўра Renault компаниясининг соф зарари 8,046 млрд еврога (9,7 млрд доллар) тенг бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Бунга асосан Япониянинг Nissan (Renault ва Mitsubishi Motors билан бирга альянс таркибига киради) компанияси кўрсаткичлари сабаб бўлди – жами зарарнинг 5 млрд еврога яқини унга тегишли, деб ёзади Bloomberg.
Молиявий натижалар эълон қилиниши билан Renault акциялари нархи 8,5 фоизга арзонлади. Refinitiv таҳлилчилари компания 2020 йилда 7,4 млрд евро зарар кўришини тахмин қилганди, дея қайд этади Reuters.
Компания 2020 йилнинг иккинчи ярмида «операцион рентабеллик сезиларли даражада яхшиланган»лигини билдирган. Маълум қилинишича, ўтган йилнинг охирги олти ойида соф зарар 660 млн еврони ташкил қилган.
Мавзуга оид
18:45 / 12.06.2026
Кундалик саёҳат учун энг яхши автомобил номи эълон қилинди
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
00:05 / 09.06.2025
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
18:56 / 10.10.2022