Ўзбекистон | 16:54 / 22.02.2021
6624
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Ҳиндистон мунтазам авиақатновларни тикламоқда

Uzbekistan Airways «Тошкент – Деҳли – Тошкент» йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширишда давом этади.

«Ўзбекистон ва Ҳиндистон авиация маъмурияти ўртасида бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни International Air Travel Bubble битими асосида амалга ошириш юзасидан келишувга эришилди», деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. 

Жорий йилнинг март ойидан бошлаб, Uzbekistan Airways томонидан «Тошкент – Деҳли – Тошкент» йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновларни амалга ошириш бошланади.  
Парвозлар 5 март санасидан ҳафтасига икки марта – сешанба ва жума кунлари бажарилиши кўзда тутилмоқда.

- Тошкент – Деҳли 02:35да учиш, 06:05да қўниш;

- Деҳли – Тошкент 09:00да учиш, 11:30да қўниш.

Мавзуга оид