Ўзбекистон | 09:00 / 25.02.2021
11094
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Seoul Mun: қурилиш янгиликлари

Dream City Development компанияси Seoul Mun лойиҳаси қурилиш ишлари жараёнлари ҳақида маълумот берди.

Dream City Development компанияси кўчмас мулк эгалари учун қурилиш жараёнларини кузатиб бориш қанчалик муҳим эканлигини ҳисобга олиб қурилиш майдонидан мунтазам равишда видео ва фото ҳисоботлар тайёрламоқда. Бу мижозларни олиб борилаётган ишлардан хабардор қилишда ёрдам беради ва жараённинг шаффоф, ишончлилигини намоён этади. Биз мижозларимизнинг ишончини қадрлаймиз ва шунинг учун доимий равишда ишнинг барча босқичлари ҳақида маълумотлар етказиб турамиз.

Seoul Mun қурилиш майдонида энг замонавий қурилиш техникаси ишламоқда. Potain темир рельсли баланд крани параллел жараёнлар максимал самарадорликка эришишида ёрдам бермоқда. Қозиқ девор қуйиш ишларининг 70 фоизи якунланди.

Айни пайтда мутахассислар жуда муҳим босқич – гидроизоляция ишларини олиб боришмоқда. Бу ерда ишлатилаётган материал эластоизол – замонавий битум-полимер бўлиб, том ёпишда ишлатиладиган сув ўтказмайдиган маҳсулот ҳисобланади. Жой икки қатлам гидроизоляция қилинмоқда.

Пойдевор қуйиш учун иккита блокни арматуралар билан мустаҳкамлаш ва қувурларни ётқизиш ишлари фаол олиб борилмоқда. Деворни мукаммал изоляция қилиш учун 15 сантиметрлик бетон девор қуйиш ва силлиқлаш ишлари давом этмоқда. Қозиқлар ва пойдеворларнинг бирикмаларига алоҳида эътибор бериляпти. Жараёнларда немис технологияси, KOSTER премиум изоляция материаллари ишлатилмоқда.

Кенг кўламли Seoul Mun лойиҳасининг қурилиш ишлари пойтахт марказида 40.000 м2 майдонда жадал олиб борилмоқда. Dream City савдо офисига ташриф буюриб лойиҳа ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлишингиз ва тижорат биноларининг моделини кўришингиз мумкин.

Сотув офиси ҳар куни, дам олиш кунисиз соат 09:00 дан 19:00 гача ишлайди.

Ягона маълумот маркази: +99871 202 22 22

Манзил: Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, Tashkent City ХИМ.

Мўлжал: Халқлар дўстлиги майдонидан Алишер Навоий кўчаси томон йўл.

Сайт: seoulmun.uz

Telegram: t.me/dreamcityuz

Facebook: fb.com/dreamcity.uz

Instagram: @dreamcity.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид