Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ҳокими эски ётоқхоналарни уйсиз аёлларга расмийлаштириб беришни таклиф қилди. Таклиф маъқулланди
Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев аёллар ва қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланган йиғилишда эски ётоқхоналарда яшаётган аёлларга ўша ётоқхоналарни расмийлаштириб бериш бўйича таклиф киритди.
«Нотурар жойларда яшаётган оилалар муаммоси чиндан ҳам бор. Айниқса Қарши шаҳрида эски ётоқхоналар мавжуд. У ётоқхоналарда яшаётганларни барибир чиқариб юбора олмаймиз, ўз ташкилотларига ҳам у бинолар энди керак эмас. Ўшаларни таъмирлаб, ўзларига расмийлаштириб берсак деган таклиф бераман.
Вилоятда саломатлик, соғлом турмуш масаласи анча жиддий. Ортиқча вазн муаммоси бўйича республикада биринчи ўриндамиз. Афсуски, аҳолимизнинг 27 фоизи ўта семиз. Юрак нуқсони бор 74 нафар бола аниқланди. Уларнинг операцияси учун 4 млн сўмдан 30 млн сўмгача зарур экан. Ҳар ой кардиология шифохонасига 55 млн сўмдан ўтказиб берадиган бўлдик ва улар болаларимизни бепул операция қилиб беришади», деган Зойир Мирзаев.
Президент Зойир Мирзаевнинг таклифларини қўллаб-қувватлаган.
«Ётоқхоналар масаласида бош вазирга таклиф киритинг, мен розиман. Саломатлик масаласида ҳам муаммолар борлиги рост. Мен Қашқадарёга бежиз эътибор бермаяпман. Ҳозир республика бўйича онкологик касалликлар кўпайиб бораётгани мени ташвишлантиряпти. Бу масалада алоҳида фармон устида ишлаяпмиз. Охирги йилларда бу муаммо анча кескинлашгани аён бўляпти», деган давлат раҳбари.
Бундан аввалроқ президент шу йиғилишда Ўзбекистонда 9 мингдан ортиқ аёллар нотурар жойларда яшаб келаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026
13 та туман ҳокимига интизомий чора кўрилади
16:21 / 24.04.2026
Президент қатор ҳокимларни танқид қилди
15:11 / 18.03.2026