Леннокс Льюис Майк Тайсон билан жанг қилиш учун рингга қайтиши мумкинлигини айтди
Льюис 2002 йилда Тайсонни нокаутга учратганди.
Бокс бўйича собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Леннокс Льюис ўзининг рингга қайтиши эҳтимоли тўғрисида гапирди. У Майк Тайсон билан жанг ўтказишни муҳокама қилишга тайёрлигини айтди.
"Агар омма ушбу жангни истаса, балки буни муҳокама қилармиз. Аслида ҳозирда мени рингга қайтишга мажбур қиладиган ҳеч нарса йўқ. Одамлар бу жангни кўришни истармикин, буни билмайман", - дея Льюиснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда TMZ Sports.
Эслатиб ўтамиз, Льюис 2002 йилда Тайсонни нокаутга учратганди.
Ўтган йил ноябрда 54 ёшли Майк Тайсон ва 4та вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс ўртасида кўргазмали бокс жанги бўлиб ўтди. Жанг дуранг натижа билан якунланди.
Маълумот берилишича, Майк Тайсон ва Рой Жонс ўртасидаги жангнинг пуллик трансляциялари сони бир миллиондан ошган. Ушбу жанг ташкилотчиларга 50 миллион доллардан ортиқ даромад келтирган.
Мавзуга оид
11:03 / 16.11.2024
Бокс. Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга мағлуб бўлди
17:23 / 04.11.2024
Ўзбекистон – World Boxing ташкилоти аъзосига айланди
09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди
10:17 / 09.10.2024