ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, 26 феврал куни 17:30 ларда Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи М39 халқаро йўли ва Булунғур шаҳрини боғловчи 4Р47 М39-Ургут-Булунғур автомобил йўлининг 65-66 километри оралиғида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда – вояга етмаган қизни ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, Ургут туманида яшовчи Ш.Қ. бошқарувидаги давлат рақами 30W 527 UA бўлган «Спарк» машинаси уриб юборган. Маълум бўлишича «Спарк»нинг тезлиги белгиланган меъёрдан ошиқ бўлган. Шу сабабли ҳайдовчи секинлашишга улгурмаган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Таъкидланишича, ҳозирги пайтда ҳодиса юзасидан Ургут туман ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёда «Дамас» ағдарилди. Унга ёрдам берган икки кишини эса «КамАЗ» босиб кетди
Самарқандда машина уриб юборган пиёда касалхонада вафот этди






