Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий суд 14 нафар аёлни жазодан озод қилди, 2 нафар маҳкумага тайинланган жазо енгиллаштирилди
Жорий йилнинг 2 март куни Олий судда жазони ижро этиш муассасаларида оғир, ўта оғир жиноятларни содир этиб, турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган 16 нафар маҳкума аёлнинг кассация тартибида берган шикоятлари кўриб чиқилди.

Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов раислигида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисларида ҳар бир аёлнинг кассация тартибида берган аризаси қонун доирасида батафсил ўрганилди.
Қайд этилишича, маҳкума аёллар жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, жазони ўташ жараёнида ўзининг ижобий жиҳатларини намоён этгани инобатга олинган.

Суд ажрими билан содир этган жинояти учун тайинланган жазонинг асосий қисмини ўтагани, қилмишига иқрор ва пушаймон бўлгани, ёши ҳамда кафолат хатлари инобатга олиниб, 14 нафар аёлнинг тайинланган жазолари енгиллаштирилиб, жазодан озод қилинди. Шунингдек, 2 нафар маҳкума аёлга тайинланган жазолар енгиллаштирилди.
Мавзуга оид
20:14 / 06.05.2026
Олий суд совет даври қатағон қурбонларидан 161 нафарини оқлади
16:21 / 10.04.2026
Тошкент туманида боғча мудираси 13 млн сўмни ўзлаштиришда айбланганди. Олий суд уни оқлади
22:52 / 01.04.2026
Трамп шахсан АҚШ Олий судидаги эшитувга келди
18:44 / 01.04.2026