​«ARCA GROUP» МЧЖ Халқаро аёллар кунини қаерда мароқли ўтказиш мумкинлиги ҳақида ўзининг тавсиялари билан бўлишди.

8 мартгача 4 кун қолди! «ARCA GROUP» МЧЖ Ўзбекистоннинг барча аёлларини кириб келаётган байрам билан табриклайди ва ўз мижозларини доимо хурсанд қилувчи ҳамкорларини сизга тавсия этади. Юқори даражадаги хизмат кўрсатишда уларга янги PAX A930 онлайн-кассаси ёрдам бериб, унда сиз Uzcard, VISA, Mastercard, UnionPay ва «МИР» орқали тўлов қилиш имкониятингиз мавжуд.

Байрамни қаерда ва қандай қилиб қизиқарли ўтказиш ҳақида — ушбу материалда.

Columbina Coffee Boutique

Сизни нима кутмоқда? Лотин Америкага хос муҳитда, табиий хушбўй қаҳвадан баҳраманд бўлиб нонушта қилиш. Кафе эрталаб соат 8 да очилиб, эрта тонгда уйғонишга одатланган барча меҳмонларни эндигина тайёрланган лососли круассан билан кутиб олади. Бунинг устига, 8 март куни Columbina гўзал аёллар учун акция тақдим этади: бутун менюга 8 фоизли чегирма тақдим этилади.

Ўртача чек ҳисоби — 75 000 сўм.

Қаерда жойлашган? Миробод кўчаси, 27/6. Мўлжал — «GRAND MIR» меҳмонхонасининг доираси, Ipak Yuli Bank рўпарасида.

Columbina Coffee Boutique Instagramda

Breadly

Сизни нима кутмоқда? Маданий муҳитда тушлик ёки кечки таом билан баҳраманд бўлиш. Breadly маконида ўз новвойхонасида пиширилган ноннинг турли хиллари билан европа таомлари тортилади. Иккита зал — чекадиганлар ва чекмайдиганлар учун — замонавий рассом Зулфия Абдулинанинг асарлари билан безатилган. Болали оилалар учун болалар ўйин майдончаси мавжуд.

Ўртача чек ҳисоби — 85 000 сўм.

Қаерда жойлашган?