Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда Башар Асаднинг рафиқасига нисбатан дастлабки тергов олиб борилмоқда
Британия полицияси Сурия президенти Башар Асаднинг рафиқаси Асма Асадга нисбатан судгача тергов ҳаракатларини бошлади. Асма Асад Суриядаги фуқаролик уруши вақтида террорчилик ҳаракатларига ундашда ва ҳукумат қўшинларини очиқча қўллаб-қувватлашда айбланмоқда.
“Ҳарбий жиноятлар бўйича бўлинма 2020 йил 31 июлда Суриядаги ихтилоф юзасидан мурожаат олган. Мурожаат бўлинма ходимлари томонидан кўриб чиқилмоқда”, деб маълум қилинган полицияда.
Sunday Times нашрининг хабар қилишича, тергов Guernica 37 халқаро ҳуқуқий палатаси баёноти асосида бошланган. Унда Асма Асад Суриядаги фуқаролик уруши вақтида мамлакат қуролли кучларини очиқча қўллаб-қувватлаганининг исботлари тўпланган.
Нашрнинг таъкидлашича, Сурия биринчи хонимининг британ судида пайдо бўлиши ва прокуратуранинг сиртдан суд терговини давом эттириши эҳтимоли кам. Бироқ нашр шу билан бирга, Асма Асад бўйича Интерпол томонидан “қизил хабарнома” берилиши мумкинлигига йўл қўймоқда. Бу эса Асад хонимнинг Суриядан ташқарига чиқа олмаслигини, акс ҳолда у ушланиши мумкинлигини англатади. Бундан ташқари, Британия ҳукумати уни фуқароликдан маҳрум этиши мумкин.
45 ёшли Асма Асад Сурияда туғилган ва Британияда таълим олган. У Deutsche Bank ва JPMorgan банкларида фаолият юритган ва Сурия ҳамда Британия паспортларига эга. 2000 йилда у Сурияга қайтиб, Башар Асадга турмушга чиққан.
Асма Асад 2012 йилдан бери Европа иттифоқи санкциялари остида қолмоқда. 2017 йилда Британия парламенти аъзолари Асад хонимни Британия фуқаролигидан маҳрум этишни талаб қилган. 2020 йилда АҚШ Башар Асад ва Асма Асадга қарши навбатдаги санкцияларни киритганди.
Мавзуга оид
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026