Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Олимпиадада давлат раҳбарларига ҳамроҳлик қилувчи одамлар сонини чеклади
Япония пандемия шароитида хорижий давлатлардан Олимпиадада давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларига ҳамроҳлик қилувчи одамлар сонини чеклашни илтимос қилди. Жумладан, давлатлар раҳбарларининг ҳамроҳлари сони 11 киши билан чекланади.
Kyodo ахборот агентлигининг хабар беришича, Япония ҳукумати бундай илтимосни хорижий элчихоналар ва Миллий Олимпия қўмиталари вакилларига йўллаган.
Япония давлатлар раҳбарларига ҳамроҳлик қилувчи одамлар сонини 11 киши билан, вазирларга ҳамроҳлик қилувчи одамлар сонини эса 4 киши билан чеклаган. Бундан ташқари, улардан Японияга учишдан олдин 72 соат ичида ҳамда у ерга келгач коронавирусга тест топшириш сўралади. Уларга транспорт ажратилади ва спортчилар билан учрашиш тақиқланади. Хорижий делегациялар аъзоларининг санитар чораларга, жумладан ҳимоя ниқоби тақиш ва қўлларни ювишга амал қилишини уларга бириктирилувчи япон ҳукумати ходими назорат қилади.
Kyodo 9 март куни манбаларга таяниб, хорижий томошабинлар пандемия сабабли Олимпиадага қўйилмаслигини маълум қилганди. Агентлик маълумотларига кўра, Японияда 25 март куни бошланадиган Олимпиада машъаласи эстафетаси ҳам томошабинларсиз ўтади. Хорижий томошабинларнинг Олимпиадага қўйилиши ёки қўйилмаслиги масаласи март охиригича батамом ҳал қилиниши лозим.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026