Вазирлар Маҳкамасининг “Янгиҳаёт туманида жойлашган эски турар жойларни инвесторлар маблағларини жалб қилган ҳолда янгилаш чоралари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, Янгиҳаёт тумани ҳудуди Йўлдош (аввалги Спутник) массивида жами 432та, ўтган асрнинг 60-70 йилларида “фин технологиялари асосида” қурилган икки қаватли, кўп квартирали уйлар мавжуд. Мазкур уйлар Тошкент зилзиласидан жабр кўрган фуқароларни қисқа муддатларда уй-жой билан таъминлаш мақсадида тез қурилувчи блокли ёғоч қисмлардан, Финландия тажрибаси асосида барпо этилган.
Ўрганишларга кўра:
- мазкур уйларда жойлашган 4559та квартира мавжуд;
- уйлар техник ҳолати қониқарсиз бўлиб, қурилиш конструкцияси табиий шароит натижасида (қуёшли об-ҳаво) қуриган ҳамда ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермайди;
- мазкур уйлардан фойдаланиш муддатини узайтириш учун реконструкция қилиш имконияти мавжуд эмас ва тўлиқ қайта қуришни талаб этади.
Қарор лойиҳасига кўра, Янгиҳаёт тумани Йўлдош мавзесида жойлашган эски, ёғочдан қурилган икки қаватли кўп квартирали уйларда яшовчи аҳолини замонавий шаҳарсозлик ва энергия тежамкорлик талаблари асосида қурилган янги уйларга кўчириш орқали яшаш шароитларини яхшилаш (реновация дастури) назарда тутилган.
Реновация дастури доирасида:
- эскирган уйларда яшовчи мулкдорларга бериш учун “яшашга тайёр” шартларда, “бузилган квартира майдонига тенг майдонли квартира” тамойили асосида квартиралар қуриш;
- қуриш ишларини ташкиллаштириш ва молиялаштириш учун Тошкент шаҳар ҳокимлиги таъсисчилигида давлат унитар корхонаси шаклида “Invest in Yangihayot” дирекцияси ташкил этиш;
- аҳоли учун янги, энергия тежамкор уйлар қуришни молиялаштириш учун тижорат банклари кредитларини жалб қилиш;
- эскирган уйларни бузиш натижасида бўшаган ер майдонларини инвесторларга дирекция кўчириш харажатларига тенг қийматда (банк кредити асосий қарзи + ҳисобланган фоизлар, лойиҳалаш ва сақлаш харажатлари) тўлов эвазига ажратиш кўзда тутилган.
Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун:
- “Invest in Yangihayot” дирекцияси ташкил этилади;

















