Дунё коронавирус ҳалокатига бирга дучор бўлди, энди унинг домидан ҳам бирга чиқиш керак. Фақат ривожланаётган дунёни тўлалигича эмлабгина АҚШ ва бошқа етакчи давлатларнинг иқтисоди пандемиядан тўла халос бўлиши мумкин. Бахтга қарши COVAX ташаббуси ҳалитдан маблағ тақчиллиги муаммосига дучор бўляпти – ушбу сатрлар битилаётган дамда 23 миллиард доллар. Пандемияни тугатиш барча жойда топқирлик, кучли дипломатия ва тезда амалий ҳаракат қилишни талаб қилади – айтайлик, ўша бюджет тақчиллигини ёпиш учун инновацион иқтисодий чораларни қўллаш. Бунга етишга оз қолди.
Шу кунгача коронавирус миллионларнинг ҳаётига зомин бўлди, миллиардлаб одамлар ҳаётини хавф остига қўйди. Пандемияга бўлган ноҳақ ва етарсиз жавоб дунёни иккига бўляпти. Ривожланган иқтисод, фискал ва монетар салоҳият ва вакциналарга барвақт эга бўлиш имкони пандемия бу йилдан кейин ҳам давом этишига ишора қилмоқда. Фискал салоҳият, вакцина ва бошқа даво чораларига имконияти камроқ бўлган ривожланаётган мамлакатлар эса юз минглаб қурбонлар бериб, қашшоқлик, очарчилик ва касаллик домидан қутулолмай пандемиядан йиллар давомида жабр кўриб юриши эҳтимоли юқорилигини кўрсатяпти.
Инқироз қанча узоқ давом этса, орадаги фарқ шунча катталашади, икки дунё ўртасидаги жарлик кенгайиб бораверади ва барчамиз учун соғлиқни сақлаш, иқтисод ва алалоқибат хавфсизлик масалаларида рисклар пайдо қилади. Вируснинг эмланмаган мамлакатларда пайдо бўладиган вакцинага чидамли вариантлари иммунизация қилинган мамлакатларга тезда тарқалиши мумкин. Ривожланаётган мамлакатлар оқибатлар билан курашиш ва ортга кетишда давом этганда ривожланган давлатлар бундан жабр кўриши аниқ. Пандемия шароитлари ва қулашлар оқибатида бу давлатлар бошқаларга тартибсизлик ҳатто уруш хавфини ҳам туғдиради.
Бинобарин, бундай давлатларда диққат қараталиши керак бўлган муаммолар кўп бўлса ҳам энг муҳим қадам бутун дунёни эмлашдир. Афсуски, вакцина тақсимоти жуда нотенг ва адолатсиз бўляпти. Bloomberg берган маълумотга кўра, АҚШ аҳолисининг 22 фоизи бир доза бўлсада вакцина олган бўлса, Ганада бу кўрсаткич 0,7 фоизни ташкил қилади. Ривожланаётган давлатларда бундай паст кўрсаткич билан вируснинг янги версиялари пайдо бўлиши ва тарқалишидан қочиб бўлмайди. Бундай вариантлар янада юқумли, кўпроқ ўлимга сабаб бўлувчи ва мавжуд вакцина ва даволаш чораларига чидамли бўлиши мумкин.
Халқаро Тижорат тадқиқот жамғармаси палатаси томонидан ўтказилган тадқиқотда















