Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жалақудуқда ота олдиндан фарзанди учун 60 млн сўм алимент пули тўлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Aлиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинган.
Мазкур ҳужжат билан алиментларни олдиндан тўлаш ёки алимент тўлаш мажбуриятини таъминлашда гаров тақдим этиш асослари белгилаб берилган.
Қарор ижроси доирасида Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи ота фарзанди учун 18 ёшга тўлгунига қадар тўлаши керак бўлган алимент пулини аввалдан тўлаб қўйди. Бу ҳақда МИБ Андижон вилояти бошқармаси хабар бермоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Ў.дан ундирувчи Л.Ў.нинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
МИБ Жалақудуқ туман бўлими ходимларининг тушунтиришлари натижасида фарзандининг моддий таъминоти ва мажбуриятини англаган қарздор фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда олдиндан тўлаб беришини маълум қилди.
Ҳисоблаб берилган 60 миллион сўм алимент пулларини собиқ турмуш ўртоғи тўлиқ олгандан сўнг ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қарздор отага нисбатан қўлланилган барча чекловлар бекор қилинди.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
20:26 / 10.05.2026
Расмий даромадга эга бўлмаганлар учун алимент ҳисоблашда қўлланиладиган миқдорлар ошди
08:12 / 04.05.2026
Алимент тўламаслик учун хотини ва қизини ўлдирган шахс 19 йилга қамалди
08:33 / 24.04.2026