Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Андижон сув таъминоти” АЖ Жалақудуқ тумани филиали бошлиғи К.Т. фуқаро Б.А.нинг “Туялас” МФЙ ҳудудидаги хонадонига канализация тармоғи ўрнатиш учун техник шарт қилдириб беришини айтиб, К.Т.нинг топшириғига кўра 8 500 АҚШ долларини фуқаро М.Ш. олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.