Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Босқинчилик жиноятини содир этиб, 11 йилдан буён қидирувда бўлган шахс ушланди
Шу йил 22 февралдан 5 апрелгача Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан, Наманган вилояти ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари ўтказилди.
15 март куни вилоят прокуратураси ва ИИБ томонидан амалга оширилган ҳамкорликдаги тезкор-қидирув тадбирлари натижасида 2009 йилда Жиноят кодексининг 164-моддаси 4-қисми “а” бандида (босқинчилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, 11 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Наманган шаҳар Уйчи кўчасида ушланиб, терговга келтирилди.
19 март куни эса Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирувда бўлган шахс ҳам ушланди. Қонундан қочиб юрган 27 ёшли жиноятчи
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳар Давлатобод тумани Мустақиллик маҳалласида ушланган.
Маълумот учун, ушбу ойлик давомида қидирувда бўлган 10 нафар шахс қўлга олинди.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
13:53 / 23.06.2026