Ўзбекистон | 13:18 / 27.03.2021
7261
3 дақиқада ўқилади

«Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида "Электрон рақамли имзо тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири эълон қилинди.

Қонуннинг асосий мақсади электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда қоғоз ҳужжатга ўзи қўлда қўйган имзо ва муҳр билан тасдиқлангани билан бир хил аҳамиятга эгадир:

  • электрон рақамли имзо ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;
  • электрон рақамли имзо ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтда ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда электрон ҳужжат имзоланаётган пайтда электрон рақамли имзо калити сертификати амал қилиб турган бўлса;
  • электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калити сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса.

Электрон рақамли имзо воситалари электрон ҳужжатда электрон рақамли имзо яратилиши, электрон рақамли имзо ҳақиқийлиги тасдиқланиши, электрон рақамли имзо ёпиқ ва очиқ калитлари яратилишини таъминлайдиган барча техникавий ва дастурий воситалар мажмуидан иборат.

Ихтиёридаги мавжуд маълумотларни алмашиш мақсадида давлат органлари ўртасидаги идоралараро электрон алоқалар, шунингдек, давлат органларига юклатилган вазифаларни бажаришда идоравий тизимлардаги иш миллий электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Давлат хизматлари кўрсатилишида халқаро электрон рақамли имзо воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилади.

Электрон рақамли имзо воситаларидан эгаси шахсини ҳамда Ўзбекистон фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжатларда фойдаланиш мумкин.

Электрон рақамли имзо воситалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатлаштирилиши лозим.

Электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни Вазирлар Маҳкамаси ва у махсус ваколат берган орган - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси:

  • электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
  • электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида давлат ва бошқа дастурларни тасдиқлайди ва улар амалга оширилиши устидан назорат қилади;
  • электрон рақамли имзодан фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
  • ишончли учинчи томон фаолият кўрсатиш тартибини белгилайди.

Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

Мавзуга оид