Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва суди Twitter’ни бир кун ичида уч марта жаримага тортди
Жарималарнинг умумий миқдори 8,9 млн рублни ташкил этади.
Москванинг Таганский суди Twitter’ни ноқонуний ахборотни тизимли равишда ўчирмасдан келгани учун бир кун ичида уч марта жаримага тортди. Бу ҳақда Москва судлари Telegram-канали хабар берди.
Жарималарнинг умумий миқдори 8,9 млн рублни ташкил этади.
Twitter қонунга зид ахборотни ўчирмагани учун айбдор деб топилиб, 2,4 млн рубл жарима тўлашга ҳукм қилинди. Сал аввалроқ Twitter худди ўша айблов билан 3,2 млн ва 3,3 млн рубл жаримага тортилганди.
Қайд этилишича, компанияга жарималарни тўлаш учун 60 кун муҳлат берилади.
10 март куни Роскомнадзор Россияда Twitter ишлаш тезлигини пасайтирганди. Регуляторнинг таъкидлашича, ижтимоий тармоқ модераторлари тақиқланган контентни тўлиқ ўчирмаяпти.
Кейинроқ Роскомнадзор талаблари тўлиқ бажарилмаган тақдирда Россия ҳудудида 16 апрелдан Twitter блокланишини эълон қилди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026