Жаҳон | 17:08 / 05.04.2021
7751
1 дақиқада ўқилади

Канада Украина устидан парвоз қилиш хавфли эканлиги тўғрисида огоҳлантирди

Канада самолётларига «хавфсизлик билан боғлиқ беқарор вазият» боис Украина шарқи Қрим устидан парвоз қилиш тавсия этилмайди.

Фото: Reuters

Канада ҳукумати ҳарбий фаоллик кучайиши сабабли мамлакат авиакомпанияларини Украина устидан парвоз қилганда эҳтиёткорликка риоя қилишга чақирди. Бу ҳақда Канада транспорт вазирлиги хабарида айтилмоқда.

 Хусусан, Канада самолётларига «хавфсизлик билан боғлиқ беқарор вазият» боис Украина шарқи Қрим устидан парвоз қилиш тавсия этилмайди.

Канада самолётларига Симферопол ва Днепропетровск области ҳаво ҳудудига кирмаслик, Киев, Одесса ва Львов устидан парвоз қилаётганда эҳтиёткор бўлиш тавсия қилинган.

Аввалроқ Россия қўшинлари Украина билан чегарага келтирилганди.

Украина қуролли кучлари бош қўмондони Руслан Хомчакнинг сўзларига кўра, охирги вақтда Россия бўлажак «Ғарб 2021» ҳарбий машғулотларига тайёргарлик баҳонаси остида Украина билан чегарага – Брянск ва Воронеж областлари ҳамда Қримга қўшинларини жойлаштирмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид