Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия президенти касаллик туфайли ногиронлар аравачасида ҳаракатлана бошлади
Оёқлар невропатияси касаллигидан азият чекувчи Чехия президенти Милош Земан ногиронлар аравачасида ҳаракатлана бошлади.
“Мен ногиронлар аравачасида ҳаракатланмоқдаман, чунки бу анча қулай. Оёқларим қониқарли аҳволда эмас”, деб айтган Земан Blesk нашрига берган интервьюсида.
Президентнинг таъкидлашича, у шифокорлар тавсия қилган ногиронлар аравачасидан расмий тадбирларда ҳам фойдаланади.
76 ёшли Земан вақти-вақти билан Прагадаги марказий ҳарбий госпиталда даволаниб туради. У, шунингдек, қанд касаллигидан азият чекади.
Земан 2013 йилда Чехия президенти этиб сайланган. 2018 йилда у иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланганди.
Мавзуга оид
09:38 / 12.06.2026
ЖЧ-26. Корейслар камбэк амалга оширди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
09:14 / 27.05.2026
Чехиялик фуқаро Eurojackpot лотереясида 120 млн евро ютди
22:01 / 26.05.2026