Жорий йилнинг 10 ва 11 апрель кунлари Термиз шаҳрида Ўзбекистон Президенти соврини учун ал-Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XV халқаро кураш мусобақаси ўтказилди.

Мусобақада 27 давлатдан юздан зиёд полвон ва меҳмонлар иштирок этди.

15-бор ташкил этилган анъанавий халқаро мусобақада эркаклар олтита (-60 кг, -66 кг, -73 кг, -81 кг, -90 кг ва +90 кг), аёллар эса бешта (-48 кг, -57 кг, -63 кг, -70 кг, +70 кг) вазн тоифасида ўзаро беллашди.

Аёллар ўртасида +70 килограмм вазндаги беллашувларда ғолиблик Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидан бўлган Покизахон Камолиддиновага насиб этди ва у олтин медал билан мукофатланди. Мазкур вазн тоифасида иккинчи ўрин қозоғистонлик Азман Амаевага, учинчи ўрин эса яна бир ўзбекистонлик ҳамюртимиз Флюра Эргашева ва россиялик Гусейо  Владиенога насиб этди.

Маълумот учун, Ал-Ҳаким ат-Термизий халқаро мусобақасининг умумий мукофот жамғармаси 100 мин долларни ташкил этиб, ҳар бир вазн тоифаси ғолибларига 3 минг доллар, 2-ўринни қўлга киритган спортчиларга 2 минг ҳамда иккита 3-ўрин соҳибларига минг доллар миқдорида пул мукофотлари топширилади.