Қайд этилишича, энди барча умумий овқатланиш муассасаларида ўринлар 50 фоизгача чекланади, бироқ 100 кишидан ошмаслиги назорат қилинади.

Бундан ташқари, автобусларда ўриндиқларнинг сони 50 фоизгача чекланади. Ўз навбатида, автобуслар сони кўпайтирилади.

Бундан олдин, бош вазир тиббий ниқобсиз юрган фуқароларни кескин танқид қилганди.

“Ҳудудларга бўлган ташрифда ёки Тошкент шаҳрида маҳаллабай амалга оширилаётган ишларни ўрганиш учун ташкиллаштирилган мониторинг тадбирларида ўзим кўриб ҳайрон бўлиб қолдим. Ўзимиз ҳам тиббий ниқоб тақиб бордик, аммо у ерда юрган бирон киши тиббий ниқоб тақиб юрганини кўрмадим. Шунчалик ҳам бефарқ бўлиш мумкинми? Кечирасизлар-ку, одам ёқасини ушлайди. Бу касаллик худди электр токига ўхшайди, ҳиди ҳам, ранги ҳам, мазаси ҳам йўқ, одамни ҳам танлаб ўтирмайди”, деди Абдулла Арипов.