«Бир неча бор таъкидланганига қарамай, давлат органлари ва ташкилотларида мажлис ва йиғилишлар ёпиқ залларда 2-3 соатлаб ўтказилиши афсуски давом этяпти. Ваҳоланки, президентимиз айтганлар, 45 минутдан кўп мажлис қилмаларинг, тез-тез гапирадиган гапингни гапиргин-да, бориб ишларингни қилларинг, деганлар.
Йўқ... Албатта, кимдир чиқиб ваъзхонлик қилиши керак!» – деди Абдулла Арипов.
Ҳукумат раҳбари тўйлар масаласига ҳам тўхталди.
«Тўйларда 100 кишилик чекловга умуман амал қилинмаяпти. Кечирасизлар-ку, тўйлар 200-300 кишилик бўлиб кетди. Давлат бошқаруви идораларида раҳбар лавозимларида ишлайдиганларнинг ўзлари ҳам шундай тўй қиляпти. Керак бўлса, шу сабаб билан лавозимидан кетади», – деди у.











