31 март куни имзоланган қонун билан, «Aхборотлаштириш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда веб-сайт эгаси, журналист ва блогерлар нафақат ўзлари эълон қилган ахборот, балки фойдаланувчилар томонидан ёзиб қолдириладиган изоҳлар учун ҳам жавобгар бўлади.

Kun.uz қонунчиликка бу ўзгартириш нима мақсадда киритилгани, унинг ҳуқуқий оқибатлари ҳақида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Адлия ва АКТ вазирликлари масъулларидан изоҳ олди.

Шуҳрат Аҳмадов

Шуҳрат Ахматов,
АОКА Ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи:

— Аввало, мазкур қонун лойиҳаси АОКА томонидан ишлаб чиқилмаганини таъкидлаб ўтмоқчиман. Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, интернет тармоғидаги ахборот ресурсидан қуйидаги мақсадларда фойдаланиш тақиқланади:

  • Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват этиш;
  • оммавий тартибсизликларга, фуқароларга нисбатан зўравонлик қилишга, шунингдек, белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек, мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш;
  • жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборот тарқатиш;
  • уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва фундаментализм ғояларини тарғиб қилиш;
  • давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ошкор этиш;
  • миллий, ирқий, этник ёки диний адоват қўзғатувчи, шунингдек, фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматига ёки ишчанлик обрўйига путур етказувчи, уларнинг шахсий ҳаётига аралашишга йўл қўювчи ахборотни тарқатиш;
  • жамиятга, давлатга, давлат рамзларига ҳурматсизликни намоён этувчи, шу жумладан, беодоблик билан ифодаланган ахборотни тарқатиш;
  • гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни ва прекурсорларни тарғиб қилиш;